Оналик ва болалик муҳофазаси доимий эътиборда

 

Инсон саломатлигини асраш ва мустаҳкамлаш, қолаверса узоқ умр кўришнинг гарови соғлом турмуш арзи эканлиги бугун барчага аён ҳақиқат. Зеро, соғлом авлод – юрт келажагидир.

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши, Ғаллаорол туман кенгаши ва Жиззах вилоят «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси билан ҳамкорликда 8-сон оилавий поликлиникада «Оналик ва болалик муҳофазаси доимий эътиборда» лойиҳаси доирасида ҳудудларда, айниқса қишлоқларда хотин-қизларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида тиббий кўрик ташкил этилди.

Акушер-гинеколог, окулист, педиатр, УТТ текширувлари ўтказилиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига қандли диабет, қалқонсимон без фаолияти бузилишлари бор беморлар, ҳомиладор аёлларга витамин комплекслар, қонни суюлтирувчи препаратлар ва махсус кўзойнаклар бепул ва беминнат тарқатилди.

Хайрия ёрдами кўрсатилган аҳоли сони 150 нафардан ортиқ бўлиб, улар кекса ёшдаги ва туғиш ёшидаги аёллар, болалар, эркаклар ва ногиронлиги бор фуқаролардан иборат. Махсус тиббий кўрикдан ўтган, касаллиги аниқланган беморларга шифохоналарда даволаниш учун йўлланмалар берилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат
← Рўйхатга қайтиш