Эҳтиёжманд аҳолига имкониятлар ва янгиликлар

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши Медиа марказида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри: эҳтиёжманд аҳолига имкониятлар ва янгиликлар» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши масъуллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, партия фаоллари ва ёшлар иштирок этди.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими — идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда кам таъминланган оилаларни аниқлаш, уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш ҳамда давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамни олиш учун мурожаат қилувчилар ва олувчилар тўғрисида ягона маълумотлар базасини шакллантириш амалга ошириладиган автоматлаштирилган ахборот тизимидир.


Давра суҳбатида кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш ҳолатини ўрганиш якунлари муҳокама қилинди. Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Бошқарма бошлиғи Боймурат Юсупов ўз маърузасида кейинги йилларда кам таъминланган аҳоли қатламларини камбағалликдан чиқариш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш борасида тизимли ишлар амалга оширилгани, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» мана шу ишларнинг амалий ифодаси эканини эътироф этиб зтди. Аммо чекка ҳудудларда ҳал қилиниши лозим бўлган масалаларни мисоллар ёрдамида тушунтириб берди.

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Камбағалликни қисқартириш, ҳоким ёрдамчилари фаолиятини мувофиқлаштириш Бошқармаси бош мутахассиси Сардорбек Хатамов оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ва уларни камбағалликдан чиқариш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхтатилиб, ечимини кутаётган масалаларни ҳал қилиш борасида ишлар давом эттирилаётганини таъкидлаб ўтди.

Мулоқотда депутатлар жойларда жамоатчилик назорати орқали аниқланаётган масалалар, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» базасини шакллантиришда йўл қўйилаётган бошқа камчиликларни ҳам санаб ўтиб, шаффофлик ва холисликни янада кучайтириш юзасидан ўз таклифларини бердилар.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш