Депутатлар Каттақўрғон шаҳридаги куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёни билан танишдилар

 

Қонунчилик палатаси ҳамда Самарқанд вилоят Кенгаши депутатлари икки кун давомида Каттақўрғон шаҳридаги бир қатор ижтимоий-иқтисодий соҳа объектларида бўлиб, 2023-2024 куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ҳамда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини “Яшил энергия” ресурслари билан таъминлаш борасидаги ишларни кўздан кечирди.

Ўрганишларнинг биринчи кунида депутатлар шаҳар ҳокимлигида ҳоким ўринбосарлари ва тегишли масъуллар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил август ойи давомида вилоятларга ташрифи давомида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, Каттақўрғон шаҳрида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасини таъминлаш юзасидан суҳбатлашилди.

Суҳбат давомида 2023-2024 йилларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини 2023 йилда “Яшил энергия” ресурслари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги масалалар юзасидан ҳоким ўринбосарлари ҳамда масъулларнинг ҳисоботлари эшитилди.

Куннинг иккинчи ярмида депутатлар амалга оширилаётган ишларни жойига чиққан ҳолда ўргандилар.

Ўрганишларнинг дастлабки манзили Каттақўрғон - 1 газ тақсимлаш станцияси ҳамда Каттақўрғон - 2 газ тақсимлаш станциялари бўлди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, бугунги кунда Каттақўрғон - 1 газ тақсимлаш станцияси шаҳарнинг 28 та маҳалласидаги 13 830 та хонадон, 278 та улгуржи истеъмолчиларни табиий газ билан таъминлайди. Каттақўрғон – 2 ГТСдан эса Каттақўрғон шаҳрининг 8 та маҳалласидаги 7243 та хонадон 88 та улгуржи истеъмолчилар табиий газ билан таъминланади.

Шундан сўнг, “Ғарб мачит” маҳалласида бўлган депутатлар маҳаллани 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича Давлатобод кўчасида амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар.

Кейинги манзил шаҳарнинг “Яккабоғ” маҳалласи бўлди. Маҳалла ҳудудига “Каттақўрғон шаҳар ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” томонидан электр таъминотини яхшилаш учун тегишли дастурларга асосан жорий йилда 75 дона таянч устунлар ўрнатилган, бундан ташқари электр узатиш тармоқларининг 2,5 км. қисми таъмирланиб, 1,5 км. янги ёпиқ тармоқ тортиш ишлари олиб борилган. Натижада маҳалла ҳудудида яшовчи 2,7 минг нафар аҳолининг турмуш шароити яхшиланишига эришилган.

Электр тармоқлари корхонасидаги амалга оширилаётган ишларни ўрганиш давомида корхонанинг маъмурий ва ишлаб чиқариш биноларини қайта қуриш тавсия этилди.

Шу билан бирга, депутатлар томонидан ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига шайлиги ҳам ўрганилди. Ўрганиш давомида жумладан, шаҳардаги 6- ва 2-сонли мактаблар, шунингдек, 2- ҳамда 4-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларининг куз-қиш мавсумига тайёрлиги, муассасалар табиий газ билан таъминланганлиги ва иситиш тизими мукаммал таъмирланганлиги аниқланди.

Ижтимоий муассасаларга ўрнатилган муқобил электр манбаидан олинган энергиянинг истеъмолдан ортиқча қисми умумий тармоққа берилаётганига қарамай бугунги кунга қадар шартномада ҳар бир бирлик энергия учун нарх белгиланмаганлиги ҳамда шаҳар электр тармоқлари корхонаси томонидан муассасаларга етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар амалга оширилмаганлиги маълум бўлди.

Ўрганишларнинг иккинчи кунида депутатлар аҳоли хонадонлари айниқса кўп қаватли уйларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ҳолати билан танишдилар. Яъни, Амир Темур ва “Дўстлик” маҳаллаларидаги кўп қаватли уй-жойларни табиий газ, электр энергияси, ичимлик суви ва канализация тармоғига уланганлик ҳолатлари ўрганилиб, ҳудудда яшовчи аҳоли вакиллари билан суҳбатда бўлдилар.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш