Уч авлод учрашуви

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Шаҳрисабз шаҳар кенгаши, вилоят нуронийлар жамғармаси ҳамда Тошкент Кимё-технология институти Шаҳрисабз филиали ҳамкорлигида ва мажлислар залида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” эзгу ғояси асосида “Уч авлод учрашуви” маънавий-маърифий байрам тадбири бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда ўсиб келаётган келажак авлодга ўтган таҳликали даврлар, қийинчилик йилларини кўрган нуронийларимиз ҳозирги мустақиллик даврининг қадрига етиш кераклигини ёрқин мисоллар орқали тушунтириб беришди.


Эркин жамиятда яшаб, барча орзу мақсадларига эришиб юрган ёшларимиз шукроналик ҳисси билан яшашнинг аҳамияти хусусида сўзлаб бердилар.

Тадбир давомида Мустақилликнинг 32 йиллиги муносабати билан Тошкент Кимё-технология институти Шаҳрисабз филиали ўқитувчиларини тақдирлаш маросимлари ҳам бўлиб ўтди. Ўқувчилар томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқлар барча меҳмонларга хуш кайфият бағишлади.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Фахрий Депутат
← Рўйхатга қайтиш