Элликқалъада янги бошланғич партия ташкилоти очилди

 

Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларини аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши ва Ўзбекистон ХДП Элликқалъа туман кенгаши томонидан Элликқалъа тумани «Шарқ юлдузи» ОФЙ ҳудуди аҳолиси билан «Халқ билан мулоқот: муаммоларнинг самарали ечими» мавзусида сайёр қабул ва очиқ мулоқот ташкил этилди.

Сайёр қабул давомида ушбу ҳудуд аҳолисининг мурожаатлари тингланди ва мурожаатлар ечими юзасидан депутатлар томонидан вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, «Шарқ юлдузи» ОФЙ ҳудудидаги 32-сонли мактабнинг 20 нафар ўқитувчилари партия аъзолигига қабул қилиниб, уларга партия гувоҳномалари тантанали равишда топширилди.

Янгидан қабул қилинган партия аъзолари таклифи билан «Шарқ юлдузи» ОФЙ да янги бошланғич партия ташкилоти очилди.

 

 

 

Теглар

Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш