Ёшлар бандлигига кўмаклашамиз

 

Мамлакатимизда ёшларнинг мустақил ҳаётга қадам қўйишлари, ўз иқтидори ва салоҳиятини тўлиқ намоён этишлари учун шароитларни кенгайтириш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш, доимий иш билан ҳамда муносиб даромад олишини таъминлаш борасидаги изчил ислоҳотлар давом этмоқда. Бунда Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан сайланган депутатлар ҳам фаол иштирок этмоқда.

"Ёшлар бандлигига кўмаклашамиз" лойиҳаси доирасида Ўзбекистон ХДП Косонсой туман кенгаши томонидан ҳам қатор натижаларга эришилмоқда. Туман кенгаши раиси Шуҳратжон Жалолов дастлаб, "Рисолат пари" корхонасининг "Косонсой" ичимлик суви қадоқлаш цехи фаолияти билан танишди. Бу ердаги бўш иш ўринлари юзасидан корхона раҳбари У. Халилова билан мулоқот қилиб, партия кенгашига иш сўраб мурожаат қилган 2 нафар ёшларни ишга жойлаштиришга келишилди.

Шунингдек, мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган хусусий тадбиркор М. Лайлабоев корхонасида бўлиб, ёш тадбиркорнинг фаолияти кўздан кечирилди. Тадбиркорлигини янада кенгайтириши юзасидан таклифлар билдирилиб, кенгаш раиси бу борада барча кўмакларни кўрсатишини айтиб ўтди.

Корхона билан уста-шогирд анъаналарини шакллантириш борасида ҳамкорликни йўлга қўйиш режалаштирилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш