Ёшлар билан учрашув

 

Ўзбекистон ХДП Уйчи туман кенгаши ташаббуси билан қўшни Қирғизистон Республикаси билан чегарадош ҳудудда жойлашган маҳаллалар ёшлар етакчилари ҳамда ёшлари иштирокида “Ёш етакчи” лойиҳаси асосида учрашув ўтказилди.

Уйчи жисмоний тарбия ва спорт техникумида уюштирилган тадбирда партия туман кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати Ғ. Жўраев, вилоят Кенгаши депутати Н. Мамасолиева, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Т. Исматиллаевлар ўз тажрибаларидан сўзлаб беришди. Бугунги кунда спорт, таълим, тадбиркорлик, компьютер технологиялари соҳаларида намуна бўлаётган ёшлар, ўз билими билан бир вақтнинг ўзида дунёнинг бир нечта нуфузли олий ўқув юртлари талабасига айланган ҳамюртларимиз, грант соҳиблари ҳақида фахр билан тўхталиб ўтишди.

Мулоқотда ёшлар томонидан берилган саволларга жавоблар қайтарилди. Тадбир доирасида ёшлар ўртасида спортнинг бир неча тури бўйича мусобақалар уюштирилди.


 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш