Партия сафига ёшлар қабул қилинди
Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгашида Нукус шаҳар кенгаши билан ҳамкорликда “Сафимиздаги ёшлар” лойиҳаси доирасида талаба ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Лойиҳа доирасида партия дастурий мақсад ва вазифалари тўғрисида тушунтиришлар берилиши билан бир қаторда ютуқларга эришаётган ёшлар тенгдошларига ўзларининг фаолияти тўғрисида маълумотлар бериб ўтдилар.
Учрашув давомида давлатимиз томонидан ёшларга яратилаётган имкониятлар, шароитлар, таълим, спорт ва бошқа соҳаларда олиб борилаётган ишлар, ёшларга оид қонунларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Партия сафига янги қабул қилинган ёшларга партия гувоҳномалари ва эсдалик совғалари топширилди.