Оналик ва болалик муҳофазаси – доимий эътиборда

 

Ўзбекистон ХДП Узун туман кенгаши раиси И.Мусурмонов ҳамда туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, партиямиз фаоли С. Гулбоевалар ташаббуси билан “Оналик ва болалик муҳофазаси – доимий эътиборда” лойиҳаси доирасида 72-сонли оилавий поликлиникада “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”да турган тиббий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган ва эҳтиёжманд фуқаролар учун малакали мутахассислар иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

Унда қатнашган 94 нафар фуқаронинг 61 нафарида турли хил касалликлар аниқланиб, 37 нафар беморга амбулатор шароитда даволанишга, 21 нафар беморга стационар даволанишга, шундан 3 нафарига туман шароитида даволаниш учун тавсия ва йўлланмалар берилди.

Шунингдек, турли хил касалликлар аниқланган 5 нафар беморларга рецепт орқали бепул дори-дармон тарқатилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш