Ёшлар муаммосини ўрганмиз

 

Инсон ҳаётини илму-маърифатсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши ҳамда Ғаллаорол туман кенгаши ҳамкорлигида “Ёшлар муаммосини ўрганмиз” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил этилди.

Учрашувда фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан кўра муҳим аҳамият касб этиши, ёшларнинг мустақил фикрлаб, маънавиятли, миллий қадриятларига содиқ, дунё қараши кенг, иродаси мустаҳкам, сабр-бардошли, замон билан баробар қадам ташлайдиган инсон бўлишлари тўғрисида фикрлар билдирилди.

Ёшларга қабул қилинаётган қарор ва фармонлар тўғрисида тушунчалар берилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Фахрий Депутат Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш