Ногиронларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинади

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Фарғона вилоят кенгаши томонидан «Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада ошириш» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Йиғилишни Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати, ЎзХДП вилоят кенгаши раиси З.Зохидов олиб борди. У ўз сўзида мамлакатимизда 1 миллионга яқин ногиронлиги бўлган фуқаролар борлиги, ногиронлиги бўлган шахсларнинг мос меҳнат фаолияти орқали турмуш кечириш имкониятига эга бўлишлари учун зарур ва рақобатбардош шароит яратиш, ўзларини жамиятнинг тўлақонли аъзоси сифатида ҳис қилишлари учун яратилаётган шароитлар ҳақида гапириб ўтди.

3

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш