Бандлик дастурлари ижроси ўрганилмоқда

 

Мамлакатимизда аҳоли сони йилдан-йилга ошиб, ҳар йили минглаб ёшлар меҳнат бозорига кириб келмоқда.

Ўтган даврда бандлик соҳасидаги ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш ва соҳани тубдан такомиллаштиришга қаратилган 5 та қонун, 1 та кодекс, 30 га яқин Президент фармон ва қарорлари қабул қилинди. Жумладан «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги қонун ва янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида меҳнатга оид ва улар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатлар тартибга солинган.

Янгиланган Конституциянинг 43-моддасида давлат ишсизлик билан курашиб, бандликни таъминлаш ва камбағалликни камайтириш бўйича чоралар кўриш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, эҳтиёжманд аҳолини ҳимоя қилиш борасида республикамиз ҳудудларида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Албатта ушбу масалаларга Олий Мажлиснинг қуйи ва юқори палаталари томонидан ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, ишчи гуруҳ тузган ҳолда жойларда ўрганишлар олиб борилмоқда.

Мазкур ишчи гуруҳ аъзолари орасида Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси У. Ўрозбоев ҳам бўлиб, жорий йилнинг 27-29 сентябрь кунлари Жиззах вилоятининг Арнасой ва Янгиобод туманларида бандлик дастурлари ижроси борасида олиб борилаётган ишлар ҳолатини назорат-таҳлил тартибида ўрганишди.

Унинг якунлари Деҳқонобод туманида ўтказилган Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар ҳамда Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмиталарининг сайёр йиғилишида муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, ҳудудларда бандлик дастурлари ижросини таъминлаш борасида самарали ишлар амалга оширилаётганлигига қарамай айрим камчиликлар ҳам учрамоқда. Уларни бартараф этиш борасида депутатлар томонидан тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.

Шунингдек, ечимини кутаётган айрим масалаларни Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси йиғилишида алоҳида муҳокама қилиб, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишга келишиб олинди.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш