Ёшлар билан учрашув

 

Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят кенгаши ёшлар сектори томонидан “Ёшлар қаноти” координаторлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят кенгаши ходимлари, Янгиер, Гулистон шаҳар кенгаш раислари, “Ёшлар қаноти” координаторлари ва фаол ёшлар иштирок этди.

Учрашув давомида Ёшлар қаноти ва координаторлари вазифалари ва иш фаолиятини янада кенгайтириш, иқтидорли, ютуқларга эришган ва уюшмаган ёшларни “Ёшлар қаноти”га жалб этиш, шунингдек бугунги кунда ишлаб чиқилаётган ёшларга оид қонун ва меъёрий ҳужжатлар мазмун-моҳияти ҳусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Савол-жавоб тарзида ўтган мулоқот якунида бир қатор фаол ёшлар партия сафига қабул қилинди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш