Нукусда қуриладиган IT park фарзандларимиз учун катта имконият бўлади

 

Халила ЕШИМБЕТОВ, ЎзХДП Қорақалпоғистон республика кенгаши раиси:

Президентимизнинг Парламентга Мурожаатномасини бутун халқимиз, хусусан қорақалпоқистонликлар катта қизиқиш билан тинглаб, унда илгари сурилган ҳар бир ташаббусларни қўллаб-қувватлаб турди.

Чунки мамлакатимизнинг давлатчилик тарихида учинчи маротаба амалга оширилаётган давлатимиз раҳбарининг парламентга мурожаатида жамиятимиз ривожи, халқимиз фаровонлиги, ёш авлоднинг камол топишига ва барча муҳим йўналиш ҳамда соҳаларга оид вазифалар илгари сурилди.

Бу албатта 2020 йил “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да қабул қилинадиган давлат дастурида ўз аксини тўла топади.

Чунки, бугунги кунда ислоҳотлардан кўзланган бош мақсад ҳам халқ ҳаётини яхшилаш, фуқароларнинг эмин-эркин яшаши, ривожланиши, бунёдкорлик ҳамда тадбиркорлик ишлари билан фаол шуғулланиши, турмуш мазмунининг бойишига эришишдан иборатдир.

Очиғини айтганда, жамиятимизда ижтимоий адолатни таъминлаган ҳолда аҳолини, хусусан, ёшларнинг таълим олиши учун кенг имкониятлар яратиб бериш, яъни таълим грантларининг сонини икки бароварга ошириш, қизларимиз учун қўшимча имтиёзлар тақдим этиш, педагогика соҳаси бўйича бакалавр даражасини олиш учун муҳим бўлган баъзи бир йўналишларининг ўқиш даврини уч қилиб белгилаш умуман олганда мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим соҳасида туб ислоҳотлар қилиниши назарда тутилган ташаббуслар илгари сурилди.

Президентимиз «Ўзбекистонни ривожланган мамлакатга айлантиришни мақсад қилиб қўйган эканмиз, бунга илм-маърифат ва инновация билан эриша оламиз», деб алоҳида урғу берган ҳолда, 2020 йилда Қорақалпоқ ёшлари учун ката янгилик Нукусда IT park қурилишини айтиб ўтди. Бу орқали бизнинг ҳам фарзандларимиз замонавий билим ва кўникмаларни тезда эгаллаб, ўзларининг жамиятда ўринларини эгаллашларига жуда катта имконият бўлади.

Умуман олганда Президентнинг Парламентга Мурожаатномасида бугунимиз ва келажагимиз учун муҳим бўлган масалаларга оид қилиниши лозим бўлган ишлар аниқ равшан кўрсатиб берилди. Уларни тинглаб шахсан менда депутат сифатида бор кучим, билими ва имкониятларимни ишга солиб, ташаббусларни рўёбга чиқариш борасида тинимсиз ишлашим керак деган якуний фикрга келдим.

Ёшлар масаласига яна бир бор тўхталиб айтмоқчиманки, мамлакатимиз аҳолисининг олтмиш фоизини ташкил этувчи ёшларга барча қулай шароитларни яратиб беришимиз борасида давлатимиз раҳбари алоҳида тухталиб ўтгани, олиб борилаётган ислоҳотларга янада самарадорлик беришини англатмоқда.

Чунки, ёшлар сони кўплиги мамлакат манфаати учун хизмат қилади.

Шунинг учун ҳам бизнинг партия ёшларнинг таълим олиши, соғлиги, уларнинг юқори дарамадли доимий иш ўринлари билан таъминланиши, маънавий дунёқарашини бойитиш ҳамда маданий ҳаётига оид аниқ ташаббусларни илгари сурмоқда.

 
← Рўйхатга қайтиш