Оҳангарон Бойовул масофаси яна яқинлашди

 

Халқ демократик партиясидан Тошкент вилоят, тумаш ва шаҳар Кенгашларига сайланган депутатлар аҳоли орасига чуқурроқ кириб бормоқда. Жойларда мурожаатларни тизимли равишда ўрганишга алоҳида эътибор қаратиляпти.

Хусусан, Ўрта Чирчиқ тумани Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси Феруза Бабашева «Бойовул» МФЙда яшовчи аҳоли мурожаатини ўрганиб чиқди. Яъни, «Оҳангарон-Бойовул» масофасида ҳаракатланувчи 631-йўловчи ташиш транспорти йўналишидан олиб ташланган экан. Фуқароларнинг талаб ва эҳтиёжи асосли, деб баҳоланди. Депутат Тошкент вилояти Транспорт бошқармасига депутат сўрови билан чиқиб, муаммонинг ижобий ҳал этилишини таъминлади. Эндиликда Оҳангарон-Бойовул ўртасидаги масофа яқинлашиб, ҳамюртларимиз оғири енгил бўлди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

Теглар

Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш