Оналик ва болалик муҳофазаси- доимий эътиборда

 

Инсон саломатлигини асраш ва мустаҳкамлаш, қолаверса узоқ умр кўришнинг гарови соғлом турмуш тарзи эканлиги бугун барчага аён ҳақиқат. Зеро, соғлом авлод – юрт келажагидир.

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши, Пахтакор туман кенгаши ва туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида тумандаги оилавий поликлиникада «Оналик ва болалик муҳофазаси – доимий эътиборда» лойиҳаси доирасида ҳудудларда, айниқса қишлоқларда хотин-қизларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида аҳолига тиббий кўрик ташкил этилди.

Акушер-гинеколог, хирург, невропатолог, окулист, педиатр, УТТ текширувлари ўтказилиб, қандли диабет, қалқонсимон без фаолияти бузилишларида нималарга эътибор қаратиш лозимлиги, соғлом турмуш тарзига амал қилиш ва тўғри овқатланиш ҳақида тушунчалар бериб ўтилди.

Махсус тиббий кўрикдан ўтган, касаллиги аниқланган беморларга йўлланмалар берилди. Шунингдек, хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилиб, ўрганиш юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш