Соғлом оила – соғлом жамият

 

Ўзбекистон ХДП Хива шаҳар кенгаши томонидан «Ўзбекистон – 2030 стратегияси»да белгиланган йўналишлардан келиб чиқиб, «Соғлом оила – соғлом жамият» шиори остида «Қибла тозабоғ» маҳалласида давра суҳбати ташкил қилинди. Унда асосий эътибор оилаларни мустаҳкамлаш, нотинч оилалардаги муҳитни соғломлаштиришга қаратилди.

Шунингдек, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларга психологик ёрдам кўрсатиш, оилаларда маънавий қадриятларни мустаҳкамлаш, тўғри овқатланиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш каби масалалар ҳақидаги услубий қўлланмалар тақдимоти ўтказилди.

Эндиликда ушбу қўлланмаларда берилган тавсиялардан фойдаланган ҳолда партиямиз фаоллари маҳаллаларга янада чуқурроқ кириб бориб, оилалар билан ишлашда, миллий қадриятларни ривожлантириш, хотин-қизларнинг ҳуқуқий савиясини ошириш каби масалалар бўйича «маҳаллабай», «фуқаробай» иш олиб бориб, ҳамкорликдаги фаолиятни янада яхшилашга ҳаракат қилишади.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш