ХДП депутати сайловчилар ҳузурида: муаммолар ўрганилди

 

Ўзбекистон ХДПдан халқ депутатлари Бекобод шаҳар кенгашига 3-Маърифат сайлов округидан сайланган Шероз Исматов маҳалла фаоллари билан учрашув ўтказди. Унда аҳолининг турмуш тарзи, уларни ташвишга солаётган масалалар ҳақида суҳбат бўлди. Маҳалладаги бир қатор муаммолар муҳокама этилди.

Жумладан, 2-сон мактабгача таълим муассаси, 3-сон умумий ўрта таълим мактабига қатнайдиган болаларнинг йўлдан хавфиз ўтиш учун замонавий сфетофорга эҳтиёж борилиги таъкидланди. Транспорт воситалари серқатнов ҳудудда турли кўнгилсизликлар рўй бериш мумкинлиги ота-оналарни ташвишга солиши айтилди.

Депутат фуқароларнинг мурожаатлари асосида “Вобкент”, “Фароғат” ва “Сломатлик” кўчаларидаги электр симёғочларни янгилаш, “Маърифат” МФЙ биносини таъмирлаш масаласида депутатлик сўровлари юборишни белгилаб олди.

Шунингдек, ҳар ойнинг охирги шанба куни сайловчиларнинг қабул куни, деб режалаштирилди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш