Халқ билан мулоқот: муаммоларни самарали ечими

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошлоқ туман кенгаши томонидан тумандаги "Хамрак" маҳалла фуқаролар йиғинида депутатлик гуруҳи аъзолари иштирокида “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида "Халқ билан мулоқот: муаммоларнинг самарали ечими" мавзусида ўрганишлар олиб борилди.

Жумладан, “Хамрак” МФЙ Тол кўчасининг 97-уйида яшовчи 1994 йилда туғилган Рўзиматов Хайитали Аъзамжон ўғли хонадонидан хабар олинганида оилада беш нафар оила аъзолари яшаётганлиги, жорий йилнинг сентябрь ойида эҳтиётсизлик сабабли хонадонда ёнғин чиқиб, оғир ижтимоий ахволга тушиб қолганлигини ва оиласи бугунги кунда моддий ва маънавий ёрдамга муҳтож эканлиги аниқланган. Рўзиматовлар хонадонига давлат томонидан ва ҳомийлик асосида уй-жойи тиклаб бериладиган бўлди.

Шунингдек, маҳалла жамоат фонди ҳузуридаги "Саховат ва кўмак" жамғармаси орқали моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида далолатнома расмийлаштирилиб, хонадон эгаларига мазкур жамғарма орқали моддий ёрдам берилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш