Шуманайда оналик ва болалик муҳофазаси доимий эътиборда
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Шуманай туман кенгаши томонидан "Оналик ва болалик муҳофазаси доимий эътиборда" мавзусида тадбир ўтказилди.
Лойиҳа доирасида хотин-қизлар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, турли касалликларни аниқлаш ва олдини олиш мақсадида тиббий кўрик ташкил этилди.
Тиббий кўрикда 20 нафардан ортиқ хотин-қизлар ва 8 нафар болаларнинг саломатлиги ўрганилиб, зарурий хулосалар ва кўрсатмалар тавсия қилинди. Касаллиги аниқланган 1 нафар аёлга ордер ва бепул дори-дармонлар берилди.