Қизлар миллат таянчи

 

БМТ Бош Ассамблеясининг 2011 йил 19 декабрдаги резолюциясига асосан, 11 октябрь «Халқаро қизлар куни» деб эълон қилинган. Шу муносабат билан Ўзбекистон ХДП Шеробод туман кенгаши, халқ депутатлари Сурхондарё вилоят, туман Кенгаши депутатлари ва ҳамкор ташкилотлар томонидан туман маданият марказида «Қизлар миллат таянчи» шиори остида «Сенинг ташаббусинг – сенинг келажагинг учун» қизлар форуми ўтказилди.

Форумда мактабларда таълим олаётган зийрак, иқтидорли ва истеъдодли қизларнинг ўзлари ясаган буюмлари кўргазмаси ташкил этилди. Ёш қизларнинг ижод намуналари кўпчиликда катта таассурот қолдирди.

Тадбир давомида ҳар бир фаол қизнинг ютуқлари ҳақида сўз юритилиб, уларга форум ташкилотчилари томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди. Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши депутати С. Абдулахатованинг айтишича, бу каби тадбирлар қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг кийиниш ва нутқ маданиятини ошириш, ёшларимиз онгини ёт ғоялардан ва иллатлардан асраш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга хизмат қилади.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш