Сафимиздаги ёшлар
Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши ёшлар сектори Марҳамат туман кенгаши билан ҳамкорликда "Сафимиздаги ёшлар" лойиҳаси асосида 2-сон Касб ҳунар мактабининг ёш ўқитувчилари ва битирувчи курс ўқувчилари билан мулоқот уюштирди.
Тадбирда туман кенгаши Ёшлар қаноти раиси, туман Ёшлар агентлиги бош мутахассиси Неъматилло Турғунбоев партия сафида эришган ютуқлари ҳақида ёшларга гапириб берди.
Шунингдек, партия фаоллари Фирдавсбек Жобиров ва Мохларой Худойбердиевалар партиялар фаолияти ва уларнинг жамият ҳаётида тутган ўрни, Ёшлар парламенти, депутатлик сайловлари ҳақида батафсил тушунтириб беришди.