Ҳукуматнинг Олий Мажлисдаги ваколатли вакили ким?

 

Ҳукумат қарори билан Маъруфжон Маматожиевич Тожибоев Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлисдаги ваколатли вакили этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берган.

Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлисдаги ваколатли вакили лавозими Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 28 сентябрдаги қарори билан жорий этилган.

Қарорга асосан ваколатли вакил Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг Олий Мажлис палаталарида кўриб чиқиладиган қонунлар ва бошқа ҳужжат лойиҳаларини тайёрлашда ўзаро яқин ҳамкорлигини таъминлаш, уларни Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратида кўриб чиқиш, келишиш ва ахборот бериш жараёнларида иштирок этиши, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида қонунлар лойиҳалари, бошқа масалаларни муҳокама этиш ва Олий Мажлис палаталарида қонун лойиҳаларини (қонунларни) кўриб чиқишда иштирок этадиган Ҳукумат вакиллари таркибини шакллантиришда иштирок этиши белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлисдаги ваколатли вакили Маъруфжон Маматожиевичга келгуси иш фаолиятида муваффақият тилаймиз.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати

Теглар

Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш