Имконияти чекланган болаларга ғамхўрлик

 

Ўзбекистон ХДП Қибрай туман кенгаши ташаббуси билан Тошкент вилоятидаги ихтисослаштирилган болалар уйида "Имконият сиз учун!" лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди.

Унда туман ногирон аёллар "Опа-сингиллар" жамияти раиси Н.Н.Плотникова, Ўзбекистон ногиронлар жамияти туман бўлими раиси Баҳодир Сафаровлар ҳам иштирок этди.

Депутат Бахтиёр Усмонов сўнгги йилларда имконияти чекланган инсонларга ғамхўрлик қилиш борасида қабул қилинаётган қонун ва қарорлар мазмун-моҳияти, яратилаётган имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Н. Плотникова ва Б. Сафаровлар Халқ демократик партияси томонидан ногиронларни қўллаб-қувватлаш учун кўрсатилаётган амалий тизимли ёрдамларга миннатдорликларини билдиришди.

Тадбирда болажонлар томонидан тайёрланган концерт дастури иштирокчиларни мамнун қилди. Туман депутатлари томонидан болажонларга совға-саломлар улашилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш