Хотин-қизлар ўртасида тарғибот ишлари олиб борилмоқда

 

«Ўзбекистон – 2030» стратегиясида белгиланган устувор йўналишлардан келиб чиқиб, Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида «Соғлом оила — соғлом жамият!» шиори остида оилаларни мустаҳкамлаш, нотинч оилалардаги муҳитни соғломлаштириш, хотин-қизларнинг оила ва жамиятдаги нуфузини ошириш мақсадида тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда. Шундай учрашувлардан бири тумандаги «Чўлпон» МФЙда ўтказилди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси «Аёллар қаноти» томонидан иштирокчиларга мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ишлар, айниқса, хотин-қизларга берилаётган имтиёзлар юзасидан маълумот берилди.

Оила ва жамиятда хотин-қизларнинг ўрни ва нуфузини янада ошириш, миллий қадриятларимиз, анъаналаримизни асраш, эъзозлаш, фарзанд тарбиясида, оила мустаҳкамлигини таъминлашда аёлнинг, онанинг ўрни беқиёслиги ҳақида ҳудуддаги "Оқила аёллар" ҳаракати ва "Аёллар маслаҳат кенгаши" аъзолари билан самимий, дилдан суҳбат ўтказилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш