Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши ташаббуси билан Нукус шаҳри 35-сонли “Наўрыз” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида сайёр қабул ўтказилди. Унда ҳудудда яшовчи фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилди ва уларни ўйлантираётган масалалар ўрганб чиқилди.
Аҳоли моддий ёрдам олиш, бандликни таъминлаш, соғлиқни сақлаш ва бошқа бир қатор ижтимоий масалалардаги муаммоларини баён этишди:
Естай Назарбеков Қызминайым кўчаси 89-уйда яшайди. Касаллиги сабабли группага чиқиш масаласида ва уйининг электр ҳисоблагичини янгисига алмаштириш масаласида мурожаат қилди.
Ушбу мурожаат юзасидан Халқ дептутлари Нукус шаҳар Кенгашидаги партия гуруҳи аъзоси Д.Маткаримова томонидан амалий ёрдам кўрсатилди ва масала ижобий ҳал қилинди.
Откирбай Жумағалиев Насият кўчаси 36-уйда яшайди. Турмуш ўртоғининг касаллиги сабабли дори-дармон олиш учун моддий ёрдам олиш бўйича мурожаат қилди. Депутатлар ушбу масала юзасидан “Наўрыз” МФЙ раиси И.Абибуллаевга мурожаат қилишди ва уни ижобий ҳал қилишга эришишди.
Шу куни моддий ёрдам масаласида кўплаб мурожаатлар бўлди ва уларнинг аксарияти ҳал этилди. Энг муҳими, аҳоли ўзи сайлаган депутат муаммоларни ҳал этишда бош-қош бўлаётгани, одамларнинг оғирини енгил қилаётганини алоҳида қайд этишди.
Депутат қачонки, халқ орасида бўлсагина, уларнинг ўй-хаёллари, кундалик ташвишларидан хабардор бўлсагина муаммоларни ҳал этади. Демак, ҳар бир депутат, партия фаоли сайловчилар ҳузурига интилиши керак.
Халқ демократик партияси
Ахборот хизмати.