Мурожаатлар жойида ҳал этилмоқда

 

Халқ депутатлари Ғузор туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзолари томонидан «Ўзбекистон-2030» стратегияси вазифалари ижроси юзасидан тумандаги «Жарариқ» ва «Мустақиллик» маҳалла фуқаролар йиғинларида оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар ҳолидан хабар олинди.

Фуқаролар билан суҳбат жараёнида хотин-қизлар даволанишлари учун моддий ёрдам, уй-жойни таъмирлаш ҳамда суюлтирилган газ балонлари олишда депутатларга мурожаат қилишган. Аксарият мурожаатлар жойида ҳал этилди. Ногиронлиги бўлган, моддий ёрдам сўраган Ф. Равшанованинг мурожаати эса депутатлар назоратига олинди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш