Қарор ижроси доимий комиссия муҳокамасида

 

Халқ депутатлари Жиззах вилояти Арнасой туман кенгаши котибиятида кенгашнинг таьлим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссияси йиғилиши ўтказилди.

Унда ижтимоий муаммоларни ҳал этишнинг мутлақо янги тизими «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ишлашини тўғри ташкил этиш, ижтимоий ҳимоя учун ажратилаётган маблағларнинг манзилли ва мақсадли ишлатилиши устидан депутатлик назорати, яъни маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан ўрганиш якунлари муҳокама қилинди.

Йиғилишда ЎзХДП Жиззах вилоят кенгаши раиси М. Бобоева, вилоят кенгаши бўлим бошлиғи И. Ҳамидов, туман хокими ўринбосари Г.Ҳайдаровалар қатнашиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Ушбу масалани туман кенгашининг октябрь ойида ўтказиладиган сессиясига киритишга қарор қилинди.

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш