Аёллар билан юзма-юз

 

Яшнобод туманидаги 3 ва 4 секторга қарашли маҳаллаларнинг хотин-кизлар фаоллари ва “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари иштирокида “Қўйлиқобод” МФЙ ҳамда 149-мактабда хотин-қизлар билан учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилди.

Тадбирларда қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оилавий муносабатлар, эрта турмуш, қариндош уруғлар ўртасидаги никоҳ, оилавий ажримлар ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва буни олдини олиш бўйича мутахассислар ва тажрибали онахонлар томонидан фикр, мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир давомида оила мустаҳкамлигини таъминлашда аёлларнинг ўрни хусусида сўз борди. Шунингдек, ҳар қандай вазиятлардан чиқиш бўйича семинар-тренинг ўтказилди.

Тадбир фикр, мулоҳазаларга бой тарзда қизиқарли ўтди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш