Олий Мажлис депутатлари округларда учрашувлар ўтказмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Халқ демократик партияси фракцияси аъзолари аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқот ўтказиш, мурожаат ва таклифларни ўрганиш мақсадида сайлов округларида бўлиб турибди.

Учрашувларда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида илгари сурилган ташаббуслар, давлат ва жамиятни янада ривожлантириш йўлидаги устувор вазифалар хусусида сўз юритилмоқда.

Шунингдек, Мурожаатномада ижтимоий соҳадаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, ҳимояга муҳтож аҳаоли вакиллари турмуш шароитини яхшилаш, реал даромадларини ошириш билан боғлиқ масалаларда сайловчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланмоқда.

Учрашувларда Халқ демократик партияси ҳудудий ташкилотлари раҳбарлари, ҳудудлардаги ижро ҳокимияти мутасаддилари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳам иштирок этяпти. Сайловчиларни ўйлантираётган масалалар ҳақидаги мурожаатлар ўрганилиб, уларни қисқа муддатларда ҳал этиш чоралари кўриляпти. Айрим савол ва мурожаатлар бўйича тушунтириш ишлари ҳам олиб бориляпти.

Жойлардаги учрашувлардан олинган фотолавҳалар:

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати  Шерзод Рахмонов Бухорода вилоятининг Шофиркон туманида ёшлар билан учрашди. Учрашув давомида ёшларнинг муаммо ва таклифлари эшитилиб, ўнга яқин ёшларнинг турли корхоналарга ишга жойлашишларига кўмаклашилди.

 

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси Урол Ўразбоев Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят Кенгашининг Жамоатчилик қабулхонасида учрашув ўтказди.

 

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

 

Теглар

Депутат Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш