Конституциявий қонун лойиҳаси ёшлар билан муҳокама қилинди
Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши томонидан Қарши ирригация ва агротехнология институтида ёшлар иштирокида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонун лойиҳасига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.
Давра суҳбатида сайлов тизимлари, жамоатчилик муҳокамасига қўйилган Конституциявий қонун лойиҳаси билан киритилаётган ўзгартиришлар, билдирилаётган таклифлар ва уларнинг моҳияти ҳақида атрофлича тушунча берилди.
Тадбир сўнггида партияга аъзо бўлиш истагидаги ёшларга аъзолик шартлари тушунтирилди.