Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошлоқ туман ташкилоти депутатлик гуруҳи аъзолари Муҳаммаджон Жўрабоев, Зохиджон Сайдалиев иштирокида тумандаги "Тошлоқ" маҳалла фуқаролар йиғини биносида фуқароларнинг сайёр ва Кўчма жамоатчилик қабули ўтказилди.
Кўчма қабулда йигирмадан зиёд фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Мулоқот чоғида Тошлоқ МФЙ Наврўз кўчаси, 8-уйда яшовчи Акрам Дўсматов ўзи яшаётган уйнинг кадастр ҳужжатларини тайёрлашда амалий ёрдам сўради.
Шунингдек, Учқун кўчаси 75-уйда яшовчи Дилдорахон Юлдашева кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлганлиги сабабли ўқувчи фарзандига қишки иссиқ кийим-бош олиб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган бўлса, Шерозий кўчаси 3-уйда яшовчи Мамлакатхон Зиёвиддинова соғлиғини тиклаш учун дам олиш масканига йўлланма олишда қийналаётганини маълум қилган.
Сайёр қабулда иштирок этган депутатлар мурожаатларнинг 70 фоизини мутасадди ташкилотлар ёрдами билан ижобий ҳал этишди. Қолган 30 фоиз масала ечими юзасидан тегишли мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилди.