Тил – миллат кўзгуси

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши Ёшлар сектори ташаббуси билан Тошкент вилоятининг Паркент туманида 21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 34 йиллиги муносабати билан "Тил – миллат кўзгуси" шиори остида диктантлар танлови бўлиб ўтди.

Унда тумандаги 22-55-56-57-58-мактаблар ўқувчилари иштирок этди. 100 нафар қатнашчи орасидан сараланган 10 нафар энг фаол ўқувчилар танловнинг финал босқичига йўлланма олдилар.

Якунда ғолиб ўқувчилар ва уларнинг ўқитувчилари партия томонидан диплом ва совғалар билан тақдирланди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш