Аёллар муаммолари ҳал этилмоқда

 

Чиноз тумани Ўзбекистон ХДП кенгаши томонидан оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар учун ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш хизматини кенгайтиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида эҳтиёжманд оилалар вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Тадбир қатнашчиларига "Ўзбекистон - 2030" стратегиясида белгиланган устувор йўналишлар ва мақсадлар ҳақида тушунчалар берилди.

Мулоқот давомида иштирок этган ҳар бир аёлнинг муаммолари ўрганилиб, таҳлил қилинди ва уларга ёрдам бериш чоралари муҳокама қилинди. Ишсиз аёлларни касб-ҳунарга ўқитиш учун моно-марказларга йўналтирилди.

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш