Баланд бинолар ҳам ердан кўтарилади
Боёвут туман “Навбаҳор” МФЙ “Чашма” қишлоғи “Менинг йўлим” ташаббусли бюджет давлат дастурида ғолиб деб топилгач, йўлни таъмирлаш ишлари жадаллик билан бошлаб юборилди.
Таъмирлаш жарёни ва сифатини таҳлилий ўрганиш мақсадида Ўзбекистон ХДП Боёвут туман кенгаши депутати Ж. Раҳмонқулов ва туман ҳокими ўринбосарлари К. Абдалиев, М. Ҳамиджоновлар бошчилигида ишчи гуруҳ тузилиб, йўл қурилиши ишлари ўрганилди.
Ўрганишлар вақтида аниқланган камчиликлар, талаблар, муаммолар ўртага ташланди ва тўлиқ ижобий ҳал қилинди.