Ёшлар бандлигини таъминлашга масъулмиз

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши томонидан “Ёшлар бандлигини таъминлашга масъулмиз!” шиори остида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг 29-мақсадида белгиланган вазифалар ижросига қаратилган фаолиятни жамоатчилик ва депутатлик назорати шаклида ўрганиш, тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда.

Шу муносабат билан Тошкент шаҳри ва вилоятида ишсиз ёшларни ўқишга жалб этиш, уларни касбга йўналтириш мақсадида Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида амалий семинар ўтказилди. Унда ёшлар мономарказ фаолияти билан яқиндан таништирилди.

Келгусида мономарказ билан яқиндан ҳамкорлик қилиш ва партия ёш аъзоларини бандлигини таъминлашда касб-ҳунарга ўқитиш учун ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш