«Ўзбекистон-2030» стратегияси ёшлар нигоҳида
Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши томонидан "Фарғонаазот" АЖда ёшларнинг ҳуқуқий саводхонликни ошириш масалаларига қаратилган давра суҳбати ўтказилди.
Учрашувда эътироф этилганидек, янгиланган конституциявий-ҳуқуқий шароитларда мамлакатимиз тараққиётининг асосий йўналишларини такомиллаштириш ва амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш талаб этилмоқда.
Давра суҳбатида «Ўзбекистон-2030» стратегиясининг мазмун-моҳияти ҳамда янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида батафсил тушунчалар берилди.
Тадбир давомида партиянинг мақсад ва вазифалари тўғрисида ҳам гапирилиб, ёшларни қизиқтирган саволларига жавоблар бериб ўтилди.