Қонунчилик ёшлар нигоҳида
Ўзбекистон ХДП Фарғонавилоят кенгаши томонидан Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари Университети Фарғона филиалида «Қонунчилик ёшлар нигоҳида» лойиҳаси асосида ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш масалаларига қаратилган давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирни Ўзбекистон ХДП Фарғона вилояти кенгаши раҳбари З. Зоҳидов кириш сўзи билан очиб, «Ўзбекистон-2030» стратегиясида белгиланган устувор йўналишлар мазмун-моҳияти ҳамда янги таҳрирдаги Конституция ҳақида ёшларга маълумотлар берди.
Тадбир давомида партиянинг мақсад ва вазифалари тўғрисида ҳам суҳбатлашиб, ёшларни қизиқтирган саволларига жавоблар бериб ўтилди.
Давра суҳбати якунида бир гуруҳ фаол ёшлар партия сафига қабул қилинди.