Фикр-мулоҳазалар тингланди

 

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши котибияти мажлислар залида “Ўзбекистон Республикаси айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси мазмун-моҳиятига бағишланган тарғибот учрашув ўтказилди.

Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати У.Ўразбоев, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши котибияти мудирлари, Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари депутатлари иштирок этди.

Таъкидланганидек, Конституциявий қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикаси айрим қонун ҳужжатларига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини аралаш сайлов тизими (мажоритар ва пропорционал) асосида ўтказиш, сайлов органларининг марказлашган тизимини шакллантириш, сайлов комиссиялари тизимини мақбуллаштириш ҳамда Марказий сайлов комиссияси фаолиятини такомиллаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Муҳокамаларда ёшлар, тадбиркорлар, фуқаролик жамияти институтлари ва сиёсий партиялар вакиллари, умуман Ватанимиз тақдирига бефарқ бўлмаган юртдошларимиз катта қизиқиш билан иштирок этиб, ўз таклиф ва фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Жамоатчилик муҳокамалари давомида қонун лойиҳаси юзасидан 400 га яқин таклиф-мулоҳазалар келиб тушган.

Давра суҳбатида иштирокчиларнинг саволларига атрофлича жавоблар берилди.

 

 

 

Теглар

Фахрий Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш