«Ўзбекистон-2030» стратегияси тарғиботи

 

Ўзбекистон ХДП Зангиота туман кенгаши томонидан тумандаги 22-жазони ўташ колониясида «Ўзбекистон-2030» стратегияси тарғиботига бағишланган тадбир ташкил этилди.

Унда стратегияда белгиланган 5 та устувор йўналишни ўз ичига олган 100 та мақсад ҳақида тушунчалар берилди.

Хусусан, аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил қилиш, аҳоли учун қулай экологик шароитларни яратиш, халқ хизматидаги адолатли ва замонавий давлатни барпо этиш, мамлакат суверенитети ва хавфсизлигини кафолатли таъминлаш бўйича илгари сурилган ғоялар ҳақида сўзлаб берилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат
← Рўйхатга қайтиш