Оналик ва болалик муҳофазаси доимий эътиборда

 

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг «Оналик ва болалик муҳофазаси доимий эътиборда» лойиҳаси доирасида Ўзбекистон ХДП Тўрткўл туман кенгаши, Халқ депутатлари Тўрткўл туман депутати И. Хамраева томонидан туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда тиббий кўрик ташкил этилди.

Малакали мутахассис шифокорлар жалб қилинган ҳолда 30 нафардан ортиқ аёллар ва болалар тиббий кўрикдан ўтказилди.

Кам таъминланган аҳоли вакилларига зарур дори-дармонлар бепул тарқатилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат
← Рўйхатга қайтиш