Эҳтиёжманд аҳолига амалий ёрдам кўрсатилмоқда

 

Ўзбекистон ХДП Булоқбоши туман кенгаши раиси, Андижон вилоят кенгаши депутати М. Холмирзаева томонидан Дўлана МФЙда "Уйма-уй” лойиҳаси асосида фуқароларнинг ҳолидан хабар олинди.

Тадбир давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган, "Аёллар дафтари", "Темир дафтарда" турган хотин-қизларнинг яшаш жойига бориб, уй шароитлари, муаммолари ўрганилди. Аҳоли билан мулоқот чоғида аниқланган муаммоларга ечим топиш, кўмак бериш билан бир қаторда уларга бугунги кундаги ислоҳотлар, долзарб масалалар юзасидан ҳам маълумотлар берилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш