Касб-ҳунар ўрганаётган ёшлар билан учрашув
Ўзбекистон ХДП Косон туман кенгаши томонидан «Сафимиздаги ёшлар» лойиҳаси асосида тумандаги «Ишга марҳамат» мономарказида касб-ҳунар ўрганаётган ёшлар билан учрашув ташкил этилди.
Унда Косон туман партия кенгаши раиси С. Раҳимов сўзга чиқиб, «Ўзбекистон-2030» стратегияси ва унда таълимга қаратилаётган эътибор, ёшлар сиёсати, мономарказда яратилаётган шарт-шароитлар тўғрисида фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Тадбир давомида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.