“Стратегия-2030” тарғибот тадбири

 

Ўзбекистон ХДП Хива шаҳар кенгаши депутати Ленинза Атажанова ва Норгул Каримбаевалар томонидан “Ўзбекистон-2030” стратегиясида белгиланган мақсад ва йўналишлар мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган тарғибот тадбири ташкил этилди. Учрашув Хива шаҳридаги 2-умумтаълим мактабида бўлиб ўтди ва унда мактаб жамоаси, педагоглари иштирок этди.

Мулоқотда Л. Атажанова, Н Каримбаевалар стратегиянинг халқимиз фаровонлигини таъминлашдаги ўрни ва аҳамияти, шунингдек, таълим соҳасидаги ислоҳотларни амалга ошириш борасида белгиланган мақсадлар ҳақида батафсил тушунтириб беришди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш