Муаммолар ечими тўлиқ назоратга олинди

 

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши раиси, вилоят Кенгаши депутати Н. Холматов ва Ўзбекистон ХДП вилоят Кенгаши раиси ўринбосари М. Бобоевалар Арнасой тумани "Чинобод" МФЙда ижтимоий муаммоларни ҳал этишнинг мутлақо янги тизими "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ишлашини тўғри ташкил этиш ҳолатини ўрганиш мақсадида фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашди.

Мақсад кам таъминланган оилаларни "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш борасида кўрилган чора-тадбирлар, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" га киритилган аҳоли рўйхатларини янгилаб бориш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш ва реестрдан чиқарилиши борасида амалга оширилаётган ишлар, оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ва уларга болалар нафақаси, моддий ёрдам тайинлаш шартлари қонунийлигини таъминлаш борасидаги чора-тадбирлар, шунингдек, ижтимоий ҳимоя учун ажратилаётган маблағларнинг манзилли ва мақсадли ишлатилиши юзасидан ҳолис баҳо беришдан иборат.

Ўрганиш чоғида фуқаролар муаммолари тингланди, уни таҳлил қилиш ва ечимини топиш учун мутасадди ташкилотлар билан боғланиб, ижроси тўлиқ назоратга олинди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш