«Ўзбекистон – 2030» стратегиясида аҳоли манфаатлари

 

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилояти ва Зафаробод туман кенгашлари томонидан Лолазор маҳалласидаги 12-оилавий поликлиникада «Ўзбекистон — 2030» стратегияси тарғиботи бўйича учрашув ташкил этилди.

Сўзга чиққанлар стратегияда белгиланган мақсадлар бўйича тушунчалар беришди. Жумладан, мамлакатимизда ўртача умр кўриш давомийлигини 78 ёшга етказиш, диабет ва юрак-қон томир касаллиги бор беморларни даволашни тўлиқ қамраб олиш, болалар ўртасидаги ирсий касалликларни 2 баробарга қисқартириш, чақалоқларда ирсий касалликлар бўйича скрининг текширувлар қамровини камида 50 фоизга ошириш, ҳомиладорлик аниқланган вақтдан бошлаб туғуруқдан сўнг 42 кун ичида аёллар, гўдаклар ва беш ёшгача болалар орасидаги ўлимни 2 баробарга камайтириш каби масалалар қўйилганлиги тўғрисида батафсил тушунчалар берилди.

Тадбир давомида партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб қилишда фаол иштирок этаётган Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, БПТлари фаолларига партиянинг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди. Тиббиёт ходимларининг бир гуруҳига партиянинг аъзолик гувоҳномалари берилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш