ЎзХДП Чирчиқ шаҳар кенгаши раиси Н.Рахманбердиева 17-сонли мактабгача таълим муассасасида БПТ раиси Ю. Ядгарова ҳамда ушбу муассаса ходимлари иштирокида "Аёллар ижтимоий ҳимояси – ижтимоий фаоллик пойдевори" мавзусида давра суҳбати ўтказди.
Тадбир иштирокчиларига мамлакатимизда хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар, уларга яратилаётган шароит ва имкониятлар, ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, юртимизда хотин-қизларга кўрсатилаётган эътибор, имтиёзлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, учрашувда тарбиячи-педагогларга "Ўзбекистон – 2030" стратегияси Янги Ўзбекистонни барпо этиш учун белгиланган мақсад ва вазифалар хусусида тегишли тушунчалар берилди.
Учрашув сермазмун, очиқ мулоқот тарзида ўтди.