Ғузор туманида бепул тиббий кўрик акцияси ўтказилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Ғузор туман кенгаши, “Оила” маркази туман бўлими, халқ депутатлари Ғузор туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи ҳамда “Соғлом авлод учун” хайрия фонди Қашқадарё вилояти ҳудудий филиали билан ҳамкорликда тумандаги кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга мухтож оилалар фарзандлари учун “Доимо эътиборимиздасиз” шиори остида жойларда бепул тиббий кўрик акциясини ўтказиб келмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири 2020 йил 11 февраль куни “Чақар” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилди. Акцияда “Чақар” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари ва хотин-қизлар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди. “Соғлом авлод учун” хайрия фонди Қашқадарё вилояти ҳудудий филиали томонидан муҳтожлар бепул дори-дармонлар билан таъминланди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш