Партиямиз вакиллари муаммоларни манзилли ўрганди
Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳамиша халқ дарди билан яшаб келган. Аҳолини қийнаб келаётган муаммолар доимо партиянинг эътибор марказида.
Ана шундай амалий ишлардан яна бири Шайхонтоҳур туманида партия фаоллари ва депутатлари иштирокида кечди. Ўрганишлар давомида тумандаги «Ўзбекистон», «Шодлик» ва «Ибн Сино» маҳаллаларидаги кўп қаватли уйларнинг ички йўллари ва ташқи фасадлари, ноқонуний тортиб олинган ерлар текширилди.
Аниқланган камчиликлар юзасидан мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари юборишга келишиб олинди.