Тиббий кўрикда тиббий маданият оширилди

 

Ўзбекистон ХДП Фориш туман кенгаши ва халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Раъно Даулонова иштирокида туман тиббиёт бирлашмасида «Оналик ва болалик муҳофазаси доимий эътиборда» лойиҳаси асосида хотин-қизлар учун тиббий кўрик ташкил этилди.

Аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш, турли хил касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олиш, аёллар ва ўсмир қизларни соғломлаштириш мақсадида тумандаги мутахассис шифокорлар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардаги аёллар, болаларни бепул тиббий кўрикдан ўтказишди.

Тиббий кўрик давомида саломатликни асраш ва муҳофаза қилиш, касалликларнинг олдини олиш бўйича тавсиявий фикр-мулоҳазалар ҳам билдирилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш